Франция чемпионати 14-тури доирасида «Марсель» футболчиси Флориан Товен «Амьен» дарвозасига учта гол уришга эришди.
Натижада Товен Лига 1’да урган голлари сони 10 тага етди.
У бунинг учун 13 та ўйинда қатнашишига тўғри келди. 25 ёшли футболчи натижада тўпурарлар пойгасида 10 та гол урган ПСЖ ҳужумчиси Неймарга етиб олди. Ундан олдинда эса Килиан Мбаппе (ПСЖ, 11 та гол, 9 та ўйин) ва Эмилиано Сала («Нант», 11 та гол, 13 та ўйин) бор, холос.
Изоҳ (0)