Францияда намойишлар давомида ҳуқуқ-тартибот ходимлари 130 га яқин одамни қўлга олди. Бу ҳақда мамлакат ИИВ маълумотларига асосланиб BFM телеканали хабар бермоқда, деб ёзади «Корреспондент.net».
Фақат Парижнинг ўзида 40 дан ортиқ одам қўлга олинганлиги таъкидланмоқда.
Мамлакат бўйлаб бензин нархлари оширилганлигидан норозиларнинг 1 600 дан ортиқ намойиши бўлиб ўтди. Мазкур ҳафтада акциялар иштирокчиларининг максимал миқдори соат 17 атрофида қайд этилган — 100 мингдан ортиқ одам.
24 ноябрь, шанба куни намойишчилар Парижда автобус бекатларини бузиб, дўконлар витриналарини синдириб, баррикадалар қура бошлаган. Полиция бунга кўзни ёшлантирувчи газ ва ёруғлик-шовқинли гранаталар билан жавоб қайтарган.
Изоҳ (0)