Туркия фуқароси Грузиянинг Батуми шаҳрида ўзбекистонлик аёлни ўлдиришда гумон қилинмоқда, у қўлга олинган. Бу ҳақда Грузия ИИВ баёнотига асосланиб, «Новости-Грузия» хабар бермоқда.
Хабар беришларича, воқеа 24 ноябрга ўтар кечаси, маҳаллий вақт билан соат 4:00 атрофида Батуми марказидаги меҳмонхоналарнинг бирида жойлашган Princess казиносида юз берган.Тергов маълумотларига кўра, 57 ёшли туркиялик эркак бири 38, иккинчиси 31 ёшда бўлган ўзбекистонлик икки аёлга совуқ қурол билан ҳужум қилган; 31 ёшли аёл воқеа жойида ҳалок бўлган, иккинчиси эса Батумидаги клиникалардан бирига ётқизилган, аҳволи барқарор.
Гумонланувчи воқеа жойида қўлга олинган. Ушбу ҳолат юзасидан «Қасддан одам ўлдириш» моддаси бўйича тергов олиб борилмоқда, агар шу модда бўйича айбдор деб топилса, Туркия фуқароси 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Изоҳ (0)