Италияда 120 минг шифокор ва ветеринарнинг 24 соатлик иш ташлаши сабабли минглаб операция кечиктирилди. Бу ҳақда 23 ноябрь куни ANSA хабар берди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Шифокорлар соғлиқни сақлаш давлат секторининг молиялаштирилишини кўпайтириш ва ўн йилдан ортиқ вақтдан буён янгиланмаган жамоа шартномасини янгилашни талаб қилмоқда.
Касаба уюшмалари мазкур сектор ҳозирда «коллапс чегарасида» деб ҳисобламоқда.
Шу билан бир вақтда, Италия соғлиқни сақлаш вазири Жулиа Грилло ҳозирда 2019—2021 йиллар мобайнида шартномаларни янгилашга доир ваъдаларни бажариш учун молиявий ресурслар етарли эканлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)