Жорий йил 22 ноябрь куни соат 10.00 дан 18.00гача «Toshkent HETK» АЖнинг 110 кВт Л-6-О ҳаво электр тармоғидаги 3-сонли таянч авариясини таъмирлаш мақсадида 10-Иссиқлик марказига келаётган юқори кучланишли электр тармоғи ўчирилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
10-Иссиқлик маркази ўчирилиши натижасида Шайхонтоҳур тумани Ибн-Сино ва Жарариқ мавзелари ҳамда Олмазор туманининг Қора-қамиш 2/4, 2/3, Тансиқбоев-1, 2, 3, 4, Шифокорлар, ТашГУ-ПИ, Олимпия, Чимбой мавзеларида ва Талабалар шаҳарчасида иссиқлик энергияси ва иссиқ сув таъминоти вақтинча тухтатилади.
«Тошиссиққуввати» ДУК пойтахт аҳолиси ва меҳмонларидан етказиладиган ноқулайликлар учун узр сўраган.
Изоҳ (0)