Тошкент шаҳар ИИББ пойтахтда Nexia автомобили ва Honda мотоцикли иштирокида юз берган ЙТҲ юзасидан батафсил маълумот берди.
18 ноябрь куни тахминан 17:30 да Миробод туманида содир бўлган автоҳалокат оқибатида 33 ёшли мотоцикл ҳайдовчиси тан жароҳатлари олиб, биринчи Республика клиник шифохонасига етказилган. Автомашина ҳайдовчиси — 27 ёшли қашқадарёлик ўрттача оғирликдаги тан жароҳатлари олган.
ЙТҲга Nexia ҳайдовчиси томонидан йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинмагани сабаб бўлган: у мумкин бўлмаган жойда қайрилган ва асосий йўлда ҳаракатланаётган Honda мотоциклини ўтказиб юбормаган.
Изоҳ (0)