Қорақалпоғистон давлат солиқ бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Хўжайли туманида истиқомат қилувчи Д.Ш. ноқонуний равишда чет элда ишлаб чиқарилган 12 турдаги автотранспорт шиналарини сотиш билан шуғулланиб келганлиги аниқланди.Бу ҳақда «Дарё»га бошқарма жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси маълум қилди.
Д.Ш.нинг жами қиймати 114 миллион 650 минг сўмлик 12 турдаги 477 дона шинаси савдосига чек қўйилди. Шиналар масала қонуний ҳал бўлгунига қадар вақтинчалик олиб қўйилди.
Изоҳ (0)