2018 йилнинг 19 ноябригача Ўзбекистон қиймати 778 миллион АҚШ долларига тенг 1,1 миллион тоннадан ортиқ мева-сабзавотни экспорт қилди. Бу ҳақда Божхона қўмитасида ўтказилган видеоселектор йиғилишида қўмита раисининг ўринбосари Муталлибжон Салиев маълум қилди, дея хабар беради «Turon 24».
Ўзбекистон мева ва сабзавот экспортининг асосий улуши — 49,3 фоизи (536,3 минг тонна) Қозоғистон ҳиссасига тўғри келди.
Бундан ташқари, Россияга 216 минг тонна, Қирғизистонга 80,2 минг тонна, Афғонистонга 64,8 минг тонна, Вьетнамга 22,3 минг тонна, Туркияга 19,3 минг тонна ва Украинага 10,6 минг тонна мева ва сабзавот экспорт қилинган.
Изоҳ (0)