Ирландиянинг Ookla компаниясига тегишли Speedtest.net интернет-сервиси Speedtest Global Index ҳар ойлик рейтингни эълон қилди, деб ёзади «Podrobno.uz». Унда октябрь ойи якунлари бўйича дунёдаги симсиз ва сим билан уланувчи интернет тезлиги ҳақида маълумотлар мавжуд.
Мобил интернет тезлиги бўйича Ўзбекистон аввалги поғонада қолган — 124 ўриндан 110-ўрин (9,73 Мбит/с).
Сим билан уланувчи интернет тезлиги бўйича мамлакат икки ўрин юқорига кўтарилди ва энди 130 ўриндан 112-поғонани эгаллаб турибди (9,28 Мбит/с).
Норвегия (67,17 Мбит/с) мобил интернет тезлиги бўйича рейтинг етакчиси бўлса, Сингапур (181,47 Мбит/с) — сим билан уланувчи интернетда.
Эслатиб ўтамиз, «Ўзбектелеком» шу йилнинг 1 декабридан амалдаги тариф режаларига интернет тезлигини ва тақдим этилаётган трафик ҳажмини оширишини маълум қилди.
Изоҳ (0)