22 ноябрь куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасайиб, айрим жойларда ёғингарчилик кузатилмоқда. Республиканинг тоғли ҳудудларида, хусусан Қамчиқ довонида қор ёғди.
Кучли қор ёғиши натижасида довонда тирбандликлар юзага келган. Юк машиналар тоғнинг юқори қисмига чиқишга қийналмоқда дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев.
Йўлсозлар йўлни тозалашга ҳаракат қилишаётган бўлса-да, бироқ довонда кўтарилган бўрон йўлларни тозалаш ишларини олиб боришда қийинчиликлар туғдирмоқда.
Изоҳ (0)