«Ўзбектелеком» шу йилнинг 1 декабридан амалдаги тариф режаларига интернет тезлигини ва тақдим этилаётган трафик ҳажмини оширишини маълум қилди, деб ёзади ЎзА.
««Ўзбектелеком» доимий равишда телекоммуникация хизматлари сифати ва ҳажмини ошириш йўлида фаол изланишлар олиб бормоқда. Компания мутахассислари телекоммуникация хизматлари бозорини ҳар томонлама таҳлил қилиб, Uzonline абонентлари учун мавжуд ечимлар ва фойдаланувчилар эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда янги таклифлар ишлаб чиқмоқда.
Жорий йилнинг 1 декабридан Uzonline амалдаги тариф режаларига интернет тезлигини ва тақдим этилаётган трафик ҳажмини оширган ҳолда ўзгартиришлар киритилаётганлигини маълум қиламиз», — дейилади компания хабарида.
Изоҳ (0)