2018 йил январь сентябрь ойларида Қозоғистон 339,5 миллион долларлик 2,4 минг тонна кумушни экспорт қилди. Бу ҳақда Spot хабар берди.
Қимматбаҳо металлни етказиб бериш 3,2 баробарга ошди, сотувдан олинган маблағ эса 16 фоизга камайди.
Асосий улуш Буюк Британияга сотилди. Қозоғистон ушбу мамлакатга қарийб 2,3 минг тоннани 243,7 миллион долларга етказиб берди.
Бундан ташқари, Ҳиндистонга 51,5 миллион долларлик 99,9 тонна кумуш, Германияга 42,7 миллион долларлик 84,1 тонна, Ўзбекистонга эса 1,6 млн долларлик 3,2 тонна кумуш сотилди.
Шунингдек, тўққиз ойда Қозоғистон деярли 3,4 миллион долларлик 1,8 тонна олтин сотди. Қирғизистон деярли барча партияни қабул қилиб олди.
Изоҳ (0)