Давлат солиқ қўмитасида Электроника ва ахборот технологиялари вазирлиги, VisionCraft ва Securitarian компаниялари вакилларидан иборат Ҳиндистоннинг делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё»га қўмита матбуот хизмати маълум қилди.
Музокаралар давомида ахборот-коммуникация технологиялари, маълумотларни қайта ишлаш марказларини бошқариш соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди. Томонлар ахборот хавфсизлигини таъминлаш, IT-мутахассислар малакасини ошириш борасида тажриба алмашиш муҳимлигини қайд этди.
Ҳамкорликни муҳим йўналиши сифатида маълумотларни қайта ишлаш марказларида манбаларни кўриб чиқиш ва таҳлил қилиш тезлигини ошириш, бевосита ушбу марказларда ишловчи мутахассисларни ўқитиш, қўшимча солиққа тортиш базасини аниқлаш учун ягона муассасалараро платформани ишлаб чиқиш белгилаб олинди.
Изоҳ (0)