Илон Маскнинг The Boring Company компанияси Лос-Анжелес (Калифорния) остидан биринчи туннелни ўтказди, деб ёзади ForumDaily.
Компания деярли икки йилда транспорт ўтиши учун ер остидан 3,2 километр масофани қазиб, тайёрлади.
Иш якунланганлиги ҳақида Илон Маск Twitter’даги микроблогида маълум қилди ва твитга қурилиш якунланган жойда айланаётган ротор ролигини жойлади.
Туннель дастлаб автомобиллар учун мўлжалланган, бироқ кейинроқ Маск концепцияни пиёдалар, жамоат транспорти ва велосипедчилар фойдасига ўзгартирган.
Тадбиркор туннель 10 декабрда очилишини маълум қилди: у биринчи куни текин бўлади, 11 декабрдан кириш бир долларга тушади.
Вақт ўтиши билан туннелдан тезюрар йўловчи капсулалари ҳаракатлана бошлайди.
Изоҳ (0)