Ўзбекистонлик 53 ёшли футбол мутахассиси Усмон Тошев Тожикистон олимпият терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди. Бу ҳақда мамлакат футбол федертасияси хабар берди.
Қайд этилишича, Тошев олдига олимпия терма жамоасини 2020 йилда ўтказиладиган Осиё чемпионати саралаш босқичига тайёрлаш вазифаси юклатилган. Таъкидлаш жоиз, саралаш босқичи Тошкентда 22—26- март кунлари ўтказилади. Тожикистон «F» гуруҳида Ўзбекистон, Ҳиндистон ҳамда Покистон билан бир гуруҳдан жой олган.
Маълумот учун, 1965 йилда Бухоро шаҳрида туғилган Усмон Тошев Ўзбекистонда «Бухоро», «Насаф» клубларида ишлаган.
Тошев ФИФА ҳамда ОФК инструктори ҳисобланади.
Изоҳ (0)