Бирлашган Араб Амирликларида Dubai Cup мусобақаси доирасида 14 ноябрь, чоршанба куни футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Японияга қарши майдонга тушди.
Японияга қарши баҳсда 2:2 ҳисобида дуранг натижаси қайд этилди. Ўзбекистон сафида Азиз Омонов 14-дақиқада гол киритган бўлса, яна бир гол 29-дақиқада Остон Ўрунов номига ёзилди.
Равшан Ҳайдаров бошчилгидаги терма жамоа энди 17 ноябрь санасида БАА термасига, 20 ноябрь куни эса Кувайт олимпиячиларига қарши баҳс олиб боради.
Dubai Cup
14 ноябрь, чоршанба
БАА—Кувайт 2:1
Ўзбекистон—Япония 2:2
Изоҳ (0)