15 ноябрь, пайшанба куни дунёнинг кўплаб терма жамоалари ФИФА кунлари доирасида ўртоқлик ўйинларида майдонга тушади.
Хусусан, Осиё қитъаси вакили Эрон терма жамоаси Тринидад ва Тобаго термасига қарши баҳс олиб боради. Кувайт эса Баҳрайнга қарши майдонга тушади.
ЖЧ—2014 чемпиони Германия 2018 йилги мундиал мезбони Россия билан курашга киришади. Англия терма жамоаси эса АҚШ термаси билан ҳисоб-китоб қилади.
Эслатиб ўтамиз, бугун, шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Брисбен шаҳрида Ливанга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.
Ўртоқлик ўйинлари
15 ноябрь, пайшанба
Фаластин – Покистон 18:00
Эрон – Тринидад ва Тобаго 19:30
Кувайт – Баҳрайн 21:00
Польша – Чехия 22:00
Исроил – Гватемала 23:15
Германия – Россия 00:45
Ирландия – Шимолий Ирландия 00:45
Англия – АҚШ 01:00
Перу – Эквадор 06:30
Изоҳ (0)