Россиянинг Ленинград вилоятидан депутат Владимир Петров Россия ҳукуматига Ленинни 2024 йилда — ўлимига 100 йил тўладиган вақтда дафн қилишни таклиф этди, деб ёзади «РБК».
Анъанани бузмаслик учун эса у Мақбарага Лениннинг мум ёки резинадан ясалган нусхасини жойлаштириш таклифини илгари сурди. Депутатнинг сўзларига кўра, бу бюджет маблағини анча тежайди, чунки Ленин жасадини ўз ҳолатича сақлаб туриш жуда қимматга тушадиган жараёнлардан иборат.
Аммо Россия Коммунистик партияси етакчиси Геннадий Зюганов депутатни ушбу таклифи учун ғаламис (провокатор) ва аблаҳ деб атади.
«Менинг фикримча, Ленин миллий удумлар ва православ расм-русумларга мувофиқ дафн қилинган. Суқилиш, титкилаш ва расволаштиришга уринишларни биз бутунлай номақбул деб қабул қиламиз», — деди у.
Изоҳ (0)