16 ноябрь, жума куни қизил кхмерларнинг трибунали сифатида машҳур бўлган Камбоджа фавқуллодда палаталарининг судлари қизил кхмерлар режимининг «иккинчи рақамли акаси», Нуон Чеа (унинг ёши 92 да) ва давлат раҳбари Кхиеу Сампхан (87 ёш) этник вьетнамликлар ва чамлар мусулмон озчилиги геноцидида айбдор ёки йўқлиги борасида ўз ҳукмини эълон қилади. Бу ҳақда «Islom.uz» портали хабар бермоқда.
«Golosislama.com» нашрининг хабарига кўра, суд бу икки эркакни 2014 йилда инсонийликка қарши жиноятлари, қизил кхмерлар ҳокимиятни қўлга олгач, шаҳар аҳолисини мажбурий эвакуация қилишдаги ишлари учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилган эди. Айримлар сўнгги ўн икки йил ичида айблов ҳукми бор-йўғи уч кишига нисбатан эълон қилинганидан норози.
Эслатиб ўтамиз, 1970 йилларда қизил кхмерларнинг коммунистик режими ҳукмронлик қилган пайтда чам элатига мансуб 100 000 нафар мусулмон ўлдирилган эди (уларнинг жами сони 250 000 га яқин эди). Мавжуд 114 та масжид бузилиб, вайрон қилинган эди, уларнинг баъзилари чўчқахоналарга айлантирилган, динамит билан портлатиб юборилган ёки булдозер билан қўпориб ташланган эди.
Изоҳ (0)