Ҳисобот йили якунлари бўйича 1 миллиард сўмдан ортиқ товар айланмасига эга бўлган ёки уни кутаётган тадбиркорлар 2019 йил 1 январдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтишлари зарурлиги ҳақида шахсан хабардор қилинади, деб хабар берди Norma.
Эслатиб ўтамиз, 29 июндаги ПФ–5468-сон Фармонга мувофиқ, ўтган йил якунлари бўйича йиллик айланмаси (ялпи тушуми) 1 миллиард сўмдан ошган ёки жорий йил давомида ушбу белгиланган чегаравий миқдорга етган корхоналар умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказилади.
Хабарномалар солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетлари (электрон равишда), почта орқали ёки қўлларига топширилади.
Хабарномада ҳар бир ишловчи субъектга солиқ солишнинг янги тузилмаси кўрсатилади:
- солиқлар бўйича ҳисоботлар;
- солиқларнинг ҳисоблаб чиқарилиши;
- солиқларни тўлаш муддатлари;
- электрон ҳисоботдан фойдаланиш ва ҳисобварақ-фактураларни айирбошлаш;
- бухгалтерлар мавжуд бўлиши заруратини белгилаш.
Изоҳ (0)