Ўзбекистон ўзининг коинот дастурини ишлаб чиқди ва бу соҳада халқаро ҳамкорликни фаол олиб бормоқда. Бу ҳақда мамлакатнинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
«Дастур бор. Ҳукумат бу масалага тизимли ва жиддий ёндошди, халқаро тажрибани ўрганди, батафсил дастурни ишлаб чиқди. Халқаро ҳамкорлик, жумладан, Россия билан ҳам, фаол йўлга қўйилмоқда», — деди Асадов журналистларнинг саволларига жавобан.
Элчининг айтишича, Ўзбекистон бу борада Европа давлатлари билан ҳам алоқаларни йўлга қўймоқда, биргаликда тадқиқот марказларини очиш режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)