Хоразм вилоятининг Шовот тумани «Янги турмуш» МФЙда яшовчи Музаффар Қурязов эндигина тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ниятида эди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.
Унинг ушбу режасидан бохабар бўлган Қиёт қишлоғилик Равшан Ортиқов туман архитектура ва қурилиш бўлимида ишловчи мансабдор танишлари орқали унга 600 квадрат метр ер майдонини олишда ёрдам беришини айтади. Бунинг учун олдиндан 7 миллион сўм, ишлар битгач яна 3 миллион сўм, жами 10 миллион сўм пул талаб қилади.
Бироқ ишни бу тариқа бошлашни истамаган тадбиркор бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаментининг Шовот туман бўлимига хабар беради.
Унинг аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбир натижасида Р. Ортиқов 5 миллион сўмни пора сифатида олаётган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Изоҳ (0)