• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё» суриштируви: Самарқандда мактабларда ноқонуний пул йиғимларига қачон барҳам берилади?

    «Дарё» таҳририятига Самарқандда яшовчи Камола Ғаниева шаҳардаги 14-умумтаълим мактабида сўнгги пайтларда ортиқча пуллар йиғилаётганлиги юзасидан мурожаат қилди. Мазкур мурожаат асосида «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев журналистик суриштирув ўтказди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мурожаатда келтирилишича, сентябрь ойида синф ота-оналар кенгаши раиси томонидан ойига 5 минг сўмдан йилига 45 минг сўм васийлик пули, синф фонди учун ойига 3 минг сўмдан йилига 30 минг сўм пул олиб келишини талаб қилинган. Бундан ташқари, ёшлик бадали учун 4 минг сўм, психолог пули ва фахрий ўқитувчиларни байрам ва туғилган кунларида совға-салом бериш учун 1000 сўмдан пул йиғилмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Самарқанддаги 14-умумтаълим мактаби шаҳардаги намунали мактаблардан бири бўлиб, ўқув ишлаб чиқариш мажмуалари бўйича вилоят таянч мактаби ҳисобланади. Шунингдек, мактаб она тили фанидан сифатли таълим бериш бўйича ҳам алоҳида ўринга эга. Айни пайтда мазкур мактабда 1500 нафар ўқувчи икки сменада ўқимоқда.

    Аризада келтирилган ҳолатлар бўйича дастлаб мактаб директори Муқаддас Шерматова билан суҳбатда бўлдик. Мактаб директорининг таъкидлашича, 1-октябрдан мактабларда кузатув кенгаши иш бошлаган. 7 октябрдан бошлаб мактабдаги кузатув кенгашининг раиси сифатида ота-оналар томонидан Гулчеҳра Худоёрова раис этиб сайланган. Мактабнинг ҳамма дераза-ромлари, гуллар ота-оналарнинг аввалги васийлик, ҳозирги кузатув кенгаши орқали йиғилган пуллар орқали келтирилган.

    — Ота-оналар болаларини учинчи қаватда ўқишини, у ернинг даразаси эскирганлигини билдириб, кузатув кенгаши орқали пул йиғиб, ромларни ўзгартириш бўйича таклиф киритди. Мактабга қоровул қўйиш таклифини ҳам ота-оналар билдирган. Буни ўзим қилганим йўқ. Ёшлик бадали Болалар спортини ривожлантириш жамияти томонидан йиғилади. У адлиядан рўйхатдан ўтган. Мактабдаги барча ўзгаришларни ўз кучимиз билан амалга оширяпмиз. Давлатдан бир сўм олганимиз йўқ. Мактабда пул йиғиш мажбурий эмас, — дейди мактаб директори Муқаддас Шерматова.

    Маълум бўлишича, сентябрь ойидан буён ота-оналардан йиғилган пул эвазига мактабдаги 10 та деразага янги ромлар ўрнатилган.

    — Мен бирорта пул йиғдиларга аралашмайман. Фақат кузатув кенгашига мактаб учун нима керак бўлса ўша юзасидан билдирги бераман. Улар шу асосида пул йиғади, — дейди М.Шерматова.

    Мактаб директори бизга тақдим қилган 6 та билдиргининг бирортасида тартиб рақами ва аниқ сана кўрсатилмаганлиги бизни ажаблантирди. Ҳеч қандай тартиб рақами, сана ва йил кўрсатилмаган билдиргилар асосида кейинчалик яна қайтадан пул йиғиб олиниши мумкинку деган саволимизга Муқаддас Шерматова тайинли жавоб бера олмади. Қолаверса, директор билдирги асосида сарфланган маблағларнинг аниқ суммасини асослаб берувчи ҳеч қандай ҳужжатни ҳам тақдим этолмади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мактабда фахрий ўқитувчиларни 1 октябрь ва 8 март байрамида ўқувчилардан йиғилган пул эвазига маъмурият номидан табриклаш учун ҳақиқатда пул йиғилишини Муқаддас Шерматованинг ўзи ҳам тасдиқлади.

    — Мактабимизда ишлаб кетган 48 нафар фахрий ўқитувчиларимиз бор. Уларни йилда икки бор, 8 март ва 1 октябрь кунлари мактаб маъмурияти томонидан табриклаймиз. Буни йиғилишларда ота-оналарга айтганмиз. Фахрий ўқитувчилар учун пул йиғилишидан хабарим бор. Аммо ўқитувчиларга совға бериш бўйича йиғилган пулларни қаерга сарфланганлиги бўйича ҳеч қандай баённома қилингани йўқ, — дейди мактаб директори.

    Аризачининг маълум қилишича, мактабда ҳар бир ўқувчидан психолог учун 1000 (минг) сўмдан пул йиғилар экан. Мактаб директори психологлар бюджетдан ойлик олишини билдириб, улар учун пул йиғилишидан хабари йўқлигини айтиб ўтди.

    М.Шерматованинг айтишича, марказлашган бухгалтерия тизими жорий қилинганидан сўнг мактабда ишлатиладиган қоғоз харажатлари учун давлатдан ҳеч қандай пул ажратилмаган. Ўқитувчилар зарур бўлган қоғозларни ўзларининг ёнидан олиб ишлатиб келаётган экан.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Айнан ушбу масала юзасидан Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлими мудири Хуршид Ҳожиқуловга мурожаат қилиб, мактабга канселярия маҳсулотлари учун пул ажратилмаётганлигининг сабабини сўрадик.

    «М.Шерматова нимага асосланиб сизга давлат томонидан канселярия маҳулотлари учун пул ажратилмайди деганига ҳайронман. Жорий йилда мазкур мактаб учун 680 минг сўм пул ажратилган. Аммо улар бизга бирор маротаба қоғоз беринг деб мурожаат қилмаган. Қолаверса, ўқув йили бошида 227 миллион сўм эвазига мактабнинг том қисми тўлиқ янгиланди. Бундан ташқари мактабга телевизор, дори-дармонлар, телефон учун тўловлар ва бошқа харажатлари учун ҳам пул ажратиб келинган. Буларнинг ҳаммаси бюджет пулига амалга оширилган. Директор нимага давлатдан пул олмаяпмиз деб айтганини тушуниш қийин», дейди Хуршид Ҳожиқулов.

    Мурожаатни ўрганиш давомида мактаб директорининг Президентнинг 2018 йил 5 сентябрдаги «Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига асосланиб «Мактабда кузатув кенгашини тасдиқлаш тўғрисида»ги чиқарган буйруғи ҳам ҳеч қандай асосга эга эмаслиги аниқланди.

    — Биринчидан, 14-умумтаълим мактаби директори кузатув кенгашини тасдиқлаш тўғрисидаги буйруғини фаолияти тугатилган ташкилотнинг махсус бланкаси асосида чиқарган. Иккинчидан, буйруқ рақам қўйилиб, рўйхатдан ўтказилиши керак. Бу буйруқда ҳеч қандай рақам ва рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи асос ҳам йўқ. Учинчидан, Президентнинг фармони бўйича биз ҳали бирор мактабга қарор ёки буйруқ берганимиз йўқ, — дейди Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлимининг фуқаролар мурожаатларини ўрганиш бўйича масъул раҳбари Отабек Рустамов. — Қолаверса, бирорта мактаб тўғридан-тўғри Президент қарори ёки фармони асосида буйруқ чиқармайди. Мактаб директори М.Шерматованинг буйруғида Халқ таълими вазирлигининг 2012 йил 13 июлдаги 2377-сонли буйруғи ва низоми асосида ташкил этилган васийлик кенгаши тугатилди деб белгилансин дейилган. Ваҳоланки, ХТВнинг 2377-сонли буйруғи йўқ.

    Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлими мудир ўринбосари Суҳроб Фахриддиновнинг айтишича, йил бошида ҳар бир мактаб директоридан ортиқча пул йиғдиларни амалга оширмаслик, мактабда коррупцияга йўл қўймаслик борасида тилхат ёздириб олинган. Агарда шундай ишлар амалга оширилса жиноий жавобгарликка тортилиши юзасидан огоҳлантирилган.

    Ҳали кучга кирмаган фармон асосида чиқарилган буйруқни кўрган шаҳар халқ таълими бошқармасининг мутасадди вакилларини ҳам ажабланиб қолди. Қизиғи шундаки, Президент фармонида кузатув кенгаши томонидан мактаб учун пул йиғиш бўйича бирор бир банд киритилмаган. Хўш, васийлик кенгаши тугатилганидан кейин ҳам ота-оналардан пул йиғиб олиш мумкинми? Ҳали ижрога кирмаган фармон асосида чиқарилган буйруққа мактаб дериктори қуйидагича изоҳ бериб ўтди.

    — Мен бу фармон кучга кирди деб ўйлабман. Бу ҳали Вазирлар Маҳкамаси томонидан кўриб чиқилаётганидан хабарим йўқ эди, — дейди М.Шерматова.

    Аризани ўрганиш жараёнида 3 ноябрь куни мактабнинг учинчи қаватида 9-синф ўқувчилари шанбаликка жалб қилинганлиги аниқланди. Уларни ўзлари ўқиётган синфхонани тозалаб қўйишига ҳеч қандай эътирозимиз йўқ. Бироқ, учинчи қаватда ўқувчиларга ойна арттириш хавфсизликка қанчалик тўғри келиши кишини ўйлантиради.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мактабдаги бугунги ҳолат аслида қандайлигига мутасадди ташкилот вақилларининг ўзи баҳо беради. «Дарё»га мурожаат қилган Камола Ғаниеванинг қуйидаги сўзларини тўхталмоқчимиз:

    «Фарзандимни ўқиши учун мактаб маъмурияти қанча маблағ сўраса ҳаммасини топиб бера оламан. Бунга қурбим ҳам етади. Аммо Президент, Халқ таълими вазирлиги томонидан таълим тизимига ўзгартириш киритиб, мактабдаги ортиқча йиғди-йиғдиларни бартараф этиш кераклиги ҳақида бонг уриб турилганда, биз уйғонмасак, таълим соҳасига бугундан қарашимизни ўзгартирмасак қилган барча ҳаракатларимиз бесамар кетади».

    «Дарё» Самарқанддаги умумтаълим мактабларида ортиқча пул йиғимлари билан боғлиқ масалаларни ўрганишда давом этади.

    12.11.2018, 23:20   Изоҳ (0)   21569
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    МИБ Гулистондаги тикувчилик корхонаси газдан ноқонуний фойдаланиб келганини аниқлади

    12.11.2018, 22:54

    Ахсикентнинг 2300 йиллигини нишонлаш юзасидан ЮНЕСКОга таклиф берилди

    12.11.2018, 22:21

    Тошкентда туризм соҳасидаги биринчи халқаро инвестициявий форум ташкил этилади

    12.11.2018, 19:33

    Хитой ёшлар ташкилоти раҳбарлари Андижонга келди

    12.11.2018, 16:40

    Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарилди, евро ва рубль эса бироз пасайди

    12.11.2018, 16:13

    14 декабрдан Тошкент — Москва йўналишида янги поезд қатнови йўлга қўйилади

    12.11.2018, 15:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.