Андижондаги «Ёшлар маркази»да Хитой ёшлар ташкилоти раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё»га Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши матбуот хизмати хабар берди.
Хитой «Халқаро ёшларни ривожлантириш иттифоқи»нинг таълим ва халқаро алоқалар бўйича ижрочи директори Хи Лиу ва Альянс университети раҳбари Йинг Чен ҳамда «Ёшлар-келажагимиз» жамғармаси ижрочи директори Бунёдбек Баҳромбеков бошчилигидаги делегация аъзолари Андижон шаҳрида янги қурилиб, фойдаланишга топширилган «Ёшлар маркази» фаолияти, унда йигит-қизларга яратилган шарт-шароит ва қулайликлар билан яқиндан танишди.
Мазкур марказга чет эл ёшлар ташкилотлари тажрибасини ҳам олиб кириш хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Тадбир давомида «Ёшлар-келажагимиз» жамғармасининг туман-шаҳар филиаллари раҳбарлари билан очиқ мулоқот уюштирилди.
Изоҳ (0)