Минскнинг Арена-Сити савдо марказида 150 квадрат метр майдондаги шифт қопламаси қулаб тушди. Ҳодиса 12 ноябрь куни 14:50 да юз берди, жабрланганлар бор, деб ёзади «Корреспондент.net».
Ҳодиса жойида ФВВ ва милиция ходимлари ишламоқда. Шунингдек, савдо марказига бешта тез ёрдам жамоаси етиб келган.
Shift қулаши оқибатида бир нафар қиз жабрланган.
«Гул дўконининг сотувчиси 24 ёшли қиз жабрланган. У бош-мия жароҳати, шок ва қорин жароҳати каби дастлабки ташхис билан шифохонага ётқизилган», — дея маълум қилади ФВВ.
Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, шифт гул павильонига қулаган. Бу пайтда у ерда сотивчи қизлар бўлган. Улар шу заҳоти эркаклар томонидан вайроналар остидан чиқариб олинган.
Изоҳ (0)