Наманган вилояти ҳокими Х.Бозоров Исроил давлатининг «ВП Group Исроил компаниялари консорциуми»нинг вице-президенти Эли Бенжаминни қабул қилди, деб ёзади ЎзА.
Мулоқотда дастлаб исроиллик ишбилармон самимий ва дўстона қабулдан беҳад миннатдорлигини изҳор этди.
Мулоқотда вилоят ҳокими мамлакат қишлоқ хўжалигида кластер усулини жорий қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги режалар, вилоятнинг бу соҳадаги ички имконият ва салоҳияти ҳақида батафсил маълумот берди ҳамда уларни рўёбга чиқариш йўлида хорижий инвесторлар билан ҳамкорлик учун зарур барча шароит мавжудлигини билдирди.
Учрашувда қишлоқ хўжалигида ҳамкорликни йўлга қўйишга доир таклиф ва мулоҳазалар муҳокама этилиб, дастлабки ташкилий чора-тадбирлар юзасидан келишиб олинди.
Изоҳ (0)