Collins Dictionary луғати ноширлари версиясига кўра, сингле-усе («бир марталик») сўзи 2018 йил сўзи деб топилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Чекловларсиз фойдаланиш атроф-муҳит ва овқатланиш занжирига зарар келтиришда айбланаётган предметларни ифодаловчи Single-use термини Collins 2018 йил сўзи деб топилди. Single-use ташлаб юборишдан олдин «бир марталик фойдаланиш учун ишлаб чиқариладиган» — асосан пластик маҳсулотларга нисбатан қўлланилади. Океанларнинг энг чекка ҳудудларида сузиб юрган пластик буюмлар — бутилка ва пакетлар улардан фойдаланишни камайтириш бўйича компанияни бошлашга олиб келган», — дейилади нашр хабарида.
Collins Dictionary бу сўз бирикмаси 2013 йилдан тўрт марта кўпроқ қўлланила бошлаганлигини таъкидлайди.
Изоҳ (0)