Озарбайжон давлат хавфсизлиги хизмати оператив ҳаракатлар давомида Гянжа шаҳрида икки экстремистни йўқ қилди. Бу ҳақда 4 ноябрь куни «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Радикал экстремистик гуруҳ аъзолари Фамил Алекперов ва Рустам Рзаев томонидан мамлакатда террорчилик актларини амалга ошириш учун қурол ва портловчи моддалар сотиб олинганлиги ҳақидаги хабардан сўнг давлат хавфсизлик хизмати шошилинч чоралар кўрди», — деб ёзади бошқарма.
Куч ходимлари экстремистлар ҳаракатланаётган автомобилни тўхтатишга уринганда қуролли қаршиликка дуч келган — улар хавфсизлик ходимларига ўқ уза бошлаган. Бунга жавобан ўт очиш оқибатида Алекперов ва Рзаев ўлдирилган.
Машинада Калашников автомати, Ф-1 гранатаси, учта 200 граммлик тротил шашкаси ва улар учун учта электр детонатор топилган. Жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)