Россия архитектура дурдоналарининг миниатюраларидан ташкил топган Калининград боғи АҚШ санкциясига тушди, деб ёзади EADaily.
Бунга скверда Қримнинг «Қалдирғоч уяси» диққатга сазовор жойи нусхасининг ўрнатилиши сабаб бўлди.
«Дастурчиларимиз миниатюралар боғи учун ‘Audiогид’ иловасини ишлаб чиқди. Уни Google play ва AppStore’га юклай бошлашди. Шунда Apple компанияси бизда Қрим тақдим этилганлиги сабабли Россия тарихи ҳақидаги миниатюралар боғи, яъни бизни санкция остида деган фикрга келди. Уларнинг хатидан шуни кўриш мумкинки, бизга муаммони ҳал этиш учун (Қримни олиб ташлашимизни исташаяпти, шекилли) 14 кун вақт берилган, акс ҳолда илова блокланади», — дейди лойиҳа инвестори Александр Ветошкин.
Калининграддаги миниатюралар боғи 2017 йилнинг ёзидан фаолият юритмоқда.
Изоҳ (0)