Жиззах вилоятида жорий йил 9 ойида кўрсатилган хизматлар ҳажми 2 триллион 272 миллион сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14,4 фоизга ортган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
— Маҳалламизда «Обод қишлоқ» дастури асосида қурилган замонавий уй-жойлар, ижтимоий ва ишлаб чиқариш бинолари қаторида мини-маркет, нон дўкони, ҳаммом каби савдо ва маиший хизмат иншоотлари ҳам барпо этилди, — дейди Мирзачўл туманидаги «Ғалаба» фуқаролар йиғини раиси Дилбар Қулматова. — Бу эса аҳолига катта қулайликлар яратди. Хизмат тармоқларида 10 дан зиёд маҳалла ёшлари иш билан таъминланди.
Туманда жорий йилнинг 9 ойида 50 дан зиёд хизмат кўрсатиш, сервис ва ишлаб чиқариш объекти барпо этилди. Шу даврда аҳолига жами кўрсатилган хизматлар ҳажми 62,1 миллиард сўмни ташкил этди. Хизмат кўрсатиш аҳоли жон бошига 591 минг сўмга етиб, ўтган йилнинг шу даврига қараганда 8 фоизга ўсди.
Изоҳ (0)