Жорий йилнинг 1 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг ташқи ишлар ва ҳамдўстлик ишлари бўйича вазирлигининг Марказий Осиё ва Шарқий Европа бўйича департаменти директори ўринбосари Руперт Эйнли билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш, қўшма тадбирлар, жумладан турли даражаларда икки томонлама учрашувлар ва музокаралар ўтказиш истиқболлари муҳокама қилинди.
«Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон—Буюк Британия кенгашининг навбатдаги мажлисини Тошкент шаҳрида ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда. Ушбу кенгаш савдо-иқтисодий, инвестицион алоқаларни фаоллаштириш ва аниқ натижалар келтиришни мақсад қилган», — дейилади хабарда.
Музокараларда Буюк Британия Элчиси Кристофер Алан иштирок этди.
Изоҳ (0)