Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 25 октябрдаги қарорига асосан Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Молекуляр аллергология халқаро маркази тузилади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.
Молекуляр аллергология маркази беморнинг «аллергик паспортини» яратиш ва уни жорий қилиш билан шуғулланади. «Аллергик паспорт»да беморнинг касаллиги ва аллергиясининг тури ҳақида маълумотлар бўлади.
Марказда биологик микрочиплар ёрдамида аллергик касалликларга ташхис қўйилади ва улар даволанади, ўсимлик чанглари мониторингги ўтказилади, чангланиш прогноз қилинади ва у ҳақда мамлакат аҳолисига хабар берилади, шу билан бирга, аллергик ўсимликларнинг гуллаш календари тузилади.
Бундан ташқари, марказ озиқ-овқат саноатига анафилактик реакциялар хавфи борлиги ҳақида маҳсулотларни маркировка қилишнинг жаҳон стандартларини жорий қилиш билан шуғулланади.
Марказ Инновацион ривожланиш вазирлигининг Тошкент шаҳар Олмазор тумани Университет кўчасидаги бинода жойлашади.
Изоҳ (0)