Қўшма Штатлар Яман можаросининг барча томонларини жанговар ҳаракатларни тўхтатиш ва нейтрал ҳудудда БМТ бошчилигида музокаралар ўтказишга чақирди. Бу ҳақда АҚШ котиби Майкл Помпео томонидан 30 октябрь куни тарқатилган баёнотда сўз юритилади, деб ёзади «ТАСС».
«Жанговар ҳаракатлар, жумладан, Саудия Арабистони ва БААга хусийлар назорати остидаги ҳудудлардан ракета ва учувчисиз учар қурилмалар зарбаларини тўхтатиш вақти келди. Бундан ташқари, Яманнинг барча аҳоли яшовчи ҳудудларида Саудия коалицияси авиазарбалари тўхтатилиши лозим», — дея таъкидлади Помпео.
«БМТнинг Яман бўйича бош котиби махсус элчиси бошчилигидаги музокаралар ноябрь ойида учинчи мамлакатда бўлиб ўтиши ва можаро доирасида юзага келган асосий муаммоларга жавоб топиш, мамлакатлар чегараларини қуролсизлантириш, шунингдек, барча йирик қурол-аслаҳаларни халқаро назоратга топшириш бўйича чораларни амалга оширишни кўзда тутиши лозим», — дейилади баёнотда.
Изоҳ (0)