Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) лойиҳа бош техник маслаҳатчиси Йонас Аструп Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳукумат амалдори жазоланиши кераклигини айтди. Бу ҳақда «Turon 24» маълум қилди.
29 октябрь куни бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида ўтган видеоселектор йиғилишида Йонас Аструп ҳам иштирок этган ва маъруза қилган.
«Халқаро меҳнат ташкилоти Ўзбекистон президентининг мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича фармонини олқишлайди. Ўйлаймизки, Ўзбекистон фуқаролари бундай вазиятларга тоқат қилишмайди ва ҳеч ким қонундан устун эмаслигини тушуниб етишади.
ХМТ Ўзбекистон ҳукуматининг мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини қўллаб-қувватлайди. Шу билан бирга, мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳукумат даражасидаги амалдорга чора кўрилиши халқаро ҳамжамият учун кучли ва аниқ муждадир. Менга ишонинг, халқаро ҳамжамият Ўзбекистонда рўй бераётган ҳодисаларга биттагина ҳолатга қараб ёки бир ёқлама хулоса чиқармайди, балки ҳукумат бунга қандай муносабатда бўлганига эътибор қаратади.
Ҳозирги вазиятда тўғри қарор қабул қилингани ўта муҳимдир. Бунинг учун Ўзбекистон ҳукумати ва раҳбариятига миннатдорлигимни билдираман», — дэган ХМТ вакили.
Изоҳ (0)