Таиланднинг гўзаллик қироличаси Нусара Сукнамай Англиянинг «Лестер» клуби хўжайини билан ҳалокатга учраган вертолёт бортида бўлганлиги маълум бўлди, деб ёзади Tengrinews.
Қайд этилишича, вертолёт бортида «Лестер» хўжайини Вишай Шриваданапрабхадан ташқари яна 4 киши бўлган. Улардан икки нафари миллиардернинг ходими — Нурсара Сукнамай ва Кавепорн Пунпаре бўлган. Бундан ташқари учувчи Эрик Сваффер ва йўловчи Изабела Роза Лечович бортда бўлган. Уларнинг барчаси ҳалок бўлгани тасдиқланди.
Нусара Сукнамай 1985 йил 6 майда Бангкокда туғилганди. У гўзаллик кўрик-танловлари — Miss Thailand Universe 2005 ва Miss Photogenic of MTU 2005 ғолиби эди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур авиаҳалокат 27 октябрь санасида «Лестер»нинг «Вест Ҳэм»га қарши 10-тур ўйинидан сўнг содир бўлганди.
Изоҳ (0)