Бельгияда Ливия етакчиси Муаммар Қаддафийга тегишли бўлган ва 2011 йилда музлатиб қўйилган бир нечта ҳисобдан 3 миллиарддан 5 миллиардгача бўлган маблағ ғойиб бўлди. Бу ҳақда БМТ ҳисоботига таяниб, RTBF телеканали хабар бермоқда, деб ёзади «Российская газета».
Мазкур ҳисоботга кўра, ҳисоблардан тўртта банкдан бирига қўйилган омонатлар бўйича фоизлар «ғойиб бўлган». БМТ пуллар мамлакатдаги турли жиноий гуруҳлар учун қурол харид қилиш ёки бошқа ноқонуний фаолиятга (ноқонуний миграция, одам савдоси) сарфланган бўлиши мумкинлигидан хавотир олмоқда.
Депутат Жорж Жилкинанинг сўзларига қараганда, Бельгия БМТнинг ҳисобларни музлатиш ҳақидаги қарорига риоя этиш мажбуриятини зиммасига олган, бироқ ўз мажбуриятларини бажармаган кўринади.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар шахсий суриштирувини бошлаган. Терговчилар пуллар қаерга ғойиб бўлганлигини аниқлашга уринмоқда.
Изоҳ (0)