Давлат ветеринария қўмитасида ишловчи ходимлар ҳам Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши мумкинлиги белгиланди. Бу ҳақда «Халқ сўзи Online» хабар бермоқда.
«Ҳукуматнинг 2018 йил 26 октябрдаги қарори билан Давлат ветеринария қўмитаси Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, мазкур рўйхатда шу пайтгача 69 та ташкилот мавжуд эди.
Изоҳ (0)