2018 йилнинг январь – сентябрида Ўзбекистон Республикаси ялпи ички маҳсулот (ЙаИМ) ҳажми жорий нархларда 244 343,7 миллиард сўмни ташкил этди, деб ёзади ЎзА.
Дастлабки маълумотларга кўра, 2018 йилнинг январь – сентябрида Ўзбекистон Республикаси ялпи ички маҳсулот (ЙаИМ) ҳажми жорий нархларда 244 343,7 миллиард сўмни ташкил этди ва ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда 5,2 фоизга ўсди. ЙаИМ дефлятори индекси 2017 йилнинг январь – сентябридаги нархларга нисбатан 131,6 фоизни ташкил этди.
Январь – сентябрда ЙаИМнинг физик ҳажми ва дефлятори индекслари динамикаси қуйидаги маълумотлар билан ифодаланади.
(ўтган йилнинг мос даврига нисбатан, % да)
Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЙаИМ 7 433 сўмни ташкил этди ва бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,5 фоизга юқоридир.
Изоҳ (0)