Грузия президентлигига мустақил номзод Саломе Зурабишвили ва собиқ ҳукмрон партия «Ягона миллий ҳаракат» вакили Григол Вашадзе 3 572 участкада овозлар ҳисоб-китоб қилингандан сўнг биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллади. Шу тариқа улар президентлик пойгасининг иккинчи турига ўтади, деб ёзади «ТАСС».
Марказий сайлов комиссияси томонидан 29 октябрь куни эълон қилинган охирги маълумотларга кўра, Зурабишвили 38,62 фоиз овоз, Вашадзе — 37,74 фоиз, «Европача Грузия» партиясидан номзод Давид Бакрадзе — 10,94 фоиз, Лейбористик партия етакчиси Шалва Нателашвили — 3,76 фоиз овоз тўплаган.
Қолган участкалардаги сайловчиларнинг овозларини ҳисоблаб чиқиш сайловларнинг умумий натижаларига таъсир кўрсатмайди. Сайлов ғолибини аниқлаш учун керак бўладиган иккинчи тур 1 декабрдан кечиктирилмасдан ўтказилади.
Изоҳ (0)