Грузияда президентлик сайловлари бўлиб ўтмоқда. Бу давлат раҳбари лавозимига охирги тўғридан-тўғри сайловлардир, деб ёзади.«Вести».
Сайловлар ғолиби мамлакатни олти йил бошқаради. Сайловларда 25 нафар номзод қатнашмоқда. Дастлаб унда қатнашиш учун 40 дан ортиқ ариза келиб тушган.
Сайловлар пойгасида собиқ ташқи ишлар вазири Саломе Зарабишвили фаворит ҳисобланмоқда. Уни ҳукмрон партия қўллаб-қувватламоқда.
Грузиянинг амалдаги президенти Георгий Маргвелашвили иккинчи муддатга номзодини қўйишдан бош тортган.
Бундан кейинги сайловларда президент Сайлов коллегиясининг 300 аъзоси томонидан сайланади.
Изоҳ (0)