Хоразм вилоятининг Хонқа тумани ИИБга жорий йил 25 октябрь куни йирик суммадаги фирибгарлик ҳолати юзасидан мурожаат келиб тушди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Унга кўра, Қирқёп қишлоғида яшовчи Ш.Б. шу йил 8—13 июль кунлари оралиғида Қўшкўпир туманида яшовчи Ш.Ю. раҳбарлигидаги корхонани ўтказилган тендерда қатнашиши учун ёрдам беришлиги ва бунинг учун банкка пул тўлаш кераклигини айтади.
Алдов йўли билан ундан 57 500 АҚШ долларини олиб, шу кунгача берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжи йўлида ишлатиб юборади.
Ш.Б. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)