Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги агросаноат мажмуаси ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Бухоро вилояти бошқармаси томонидан пахта хом ашёсини топшириш билан боғлиқ жиноят иши қўзғатилди.  11 октябрь куни Инспекциянинг Бухоро вилояти, Ромитан туман бўлими ходимлари томонидан тадбирўтказилди, дея хабар берди вилоят бошқармаси матбуот хизмати.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Ромитан туманидаги «Х.Х» фермер хўжалиги трактор ҳайдовчиси V.Жамолов(ўзгартирилган) , «Бухоро пахта тозалаш» АЖга қарашли Ромитан туманидаги «Челонғу» пахта тайёрлов масканида пахта хом ашёсини топшириш жараёнида 2855 рақамли тиркама тортгичига ноқонуний равишда қўлбола усулда ўзгартириш киритгани оқибатида 230 килограмм 814,8 минг сўмлик пахта хом ашёсини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Шунингдек, V.Жамолов(ўзгартирилган) 2018 йилнинг 24 сентябрдан, 11 октябрь кунига қадар бўлган даврда пахта хом ашёсини тайёрлов масканига топшириш вақтида тиркамага қўлбола усулда ўзгартириш киритиши оқибатида аслида мавжуд бўлмаган жами 2940 кг пахта хом ашёсини топширилишига эришиб, жамият манфаатларига 10 млн 415 минг 200 сўмлик зарар етказганлиги аниқланган.

Инспекциянинг Ромитан туман бўлими томонидан Ф.Бўриевга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилишини ташкиллаштириш учун Ромитан туман прокуратурасига юборилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар