АҚШ президенти Дональд Трампнинг матбуотга босимини қораловчи хатни 200 га яқин америкалик журналист имзолади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Трампнинг сиёсий қаттиққўлликка иштиёқи матбуот эркинлигига уюштирилаётган ҳужумларнинг ажралмас қисмидир. Жумладан, у ўзига ёқмайдиган ҳар қандай репортажни fake news деб атайди, шунингдек, жазоламоқчи бўлган журналист ва агентликлар пресс-брифинглар ва тадбирларга келишини тақиқлайди», — дейилади хатда.
Шунингдек, президент матбуотни дискредитация қилиб, унга нисбатан зўравонлик кайфиятини уйғотишга ҳаракат қилиши айтилади.
Изоҳ (0)