Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Москва ҳукуматининг махсус комиссияси хулосасига кўра Марказий маъмурий округда жойлашган Ислом Каримов хиёбони 2018 йилда Россия пойтахтида инвестор ҳисобидан амалга оширилган энг яхши ободонлаштириш лойиҳаси деб топилди. Бу ҳақда Фонд матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Facebook / Лола Каримова-Тиллаева

Фото: Facebook / Лола Каримова-Тиллаева

Москва мери Сергей Собянин Каримов Фондига ободонлаштириш дастурларини амалга ошириш ва шинам шаҳар муҳитини яратишга қўшган ҳиссаси учун алоҳида миннатдорлик ёрлиғини топширди.

«Каримов Фондининг барча ходимлари номидан Москва шаҳар ҳукумати ва Москва мери жаноб Сергей Собянинга амалга оширган ёрдамлари ҳамда Фонд фаолиятини юқори баҳолаганлари учун самимий миннатдорлигимизни билдирамиз. Бу лойиҳа устида ишлаш биз учун катта шараф бўлди. Умид қиламизки, ушбу ҳиёбон москваликлар ва шаҳар меҳмонларининг севимли жойларидан бири бўлиб қолади»,— дейилади ёрлиқда.

Мустақил Ўзбекистоннинг асосчиси ва Биринчи Президенти Ислом Каримовга атаб ўрнатилган ёдгорлик Москва шаҳри марказида 18 октябрь куни очилиш маросими бўлиб ўтган эди.

«Москва маъмурияти билан 2017 йилнинг баҳорида эришилган келишувга мувофиқ, Президент Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тилляева томонидан бошқариб келинаётган Каримов Фонди Россия пойтахтида Ислом Каримов хотира ёдгорлигини лойиҳалаш, тайёрлаш ва ўрнатиш бўйича ишларни амалга ошириш масъулиятини ўз зиммасига олди. Мазкур масканнинг боғ-хиёбон ҳудуди Москва маъмурияти томонидан Каримов Фонди билан ҳамкорликда ободонлаштирилди»,— дейилади хабарда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар