• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон олий таълимда квота тизимидан воз кечади

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 24 октябрь куни олий таълим соҳасини янада ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини кенгайтириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Кейинги йилларда олий таълимни янги босқичга кўтаришга қаратилган қатор муҳим ҳужжатлар қабул қилинди. Замонавий таълим стандартлари, талабаликка қабул қилишнинг шаффоф тизими жорий этилди. 2018 йилда умумий қабул квоталари ўтган йилга нисбатан 30 фоиз ошди.

    «Президент қарорлари билан тасдиқланган 2017—2021 йилларда олий таълим муассасаларини ривожлантириш, таълим сифатини ошириш бўйича дастурлар профессор-ўқитувчилар ва кенг жамоатчилик томонидан мамнуният билан қабул қилинди», — дейилади Президент матбуот хизмати ахборотида.

    2018 йилда Ўзбекистонда жами 13 та янги олий таълим муассасаси, жумладан, Самарқандда «Ипак йўли» туризм халқаро университети, Россия Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси «Миллий технологик тадқиқотлар университети»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали, Тошкент шаҳрида Жанубий Кореянинг Пучон университети фаолият бошлади.

    Ўзбекистон Президентининг шу йил 25 сентябрдаги фармони билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида «Эл-юрт умиди» жамғармаси ташкил этилди. Ушбу жамғарма чет элларда фаолият кўрсатаётган салоҳиятли ватандош олимлар, мутахассислар ва экспертларни Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларга фаол жалб этишга, шунингдек, иқтидорли ёшларнинг ривожланган мамлакатларда таълим олиши, етакчи халқаро институтлар ва хорижий ташкилотларда малака оширишига кўмаклашади.

    2018 йилда илк бор халқаро тажрибалар асосида олий таълим муассасаларининг миллий рейтинги яратилди, таълим ва илмий-тадқиқот жараёнлари таҳлил қилинди. Мазкур таҳлил соҳада қатор муаммо ва камчиликлар борлигини кўрсатди.

    Хусусан, олий таълим муассасалари қабул квотаси қамрови умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига нисбатан 7—9 фоизни ташкил этади. Бу кўрсаткич Россияда 74, Жанубий Кореяда 96 фоиздир.

    Йиғилишда олий таълим муассасаларининг нуфузи, профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳияти халқаро илмий ҳамжамиятда муносиб ўринга эга эмаслиги қайд этилди. Таълим жараёнига дунёда тан олинган фан арбоблари, юқори малакали профессор-ўқитувчиларни жалб этиш яхши йўлга қўйилмагани танқид қилинди.

    Ректор ва проректорларни тайинлашда профессор-ўқитувчиларнинг фикри ўрганилмаётгани оқибатида янги тайинланган раҳбарнинг жамоа билан ишлаш самарадорлиги етарлича бўлмаяпти.

    Илм-фанни ривожлантириш, тадқиқотларни ишлаб чиқариш билан интеграция қилиш, илмий фаолият натижадорлигини ошириш, иқтидорли талабалар илмий изланишлар олиб бориши учун зарур шароитлар яратилмаган.

    Таълим жараёнига инновацион методикаларни жорий этиш, ўқув дастурларининг ишлаб чиқариш билан ҳамоҳанглигини таъминлаш ва энг асосийси, профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш ишлари умуман қониқарсиз аҳволда.

    Олий таълим муассасалари фаолиятини ўрганиш, уларни аттестациядан ўтказиб, аккредитациялаш, ҳужжатларни нострификация қилиш тартиблари бугунги кун талабларига мутлақо жавоб бермайди.

    «Иқтисодиёт шиддат билан ривожланаётган бир пайтда олий таълим тизими тараққиётнинг локомотиви бўлиш ўрнига, замон билан ҳамқадам бўлмаётгани ачинарлидир. Меҳнат бозоридаги таркибий ўзгаришларга жавоб берадиган, ёшларимизга касб-ҳунар ўргатадиган, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантирадиган тизим йўқ десак, бу ҳам аччиқ ҳақиқат», – деди Шавкат Мирзиёев.

    Шу боис соҳадаги кечиктириб бўлмайдиган вазифаларни бажариш юзасидан топшириқлар берилди.

    Талабалар қабулининг соддалашган тизимини жорий этиш орқали қабул жараёнини квота тизимидан давлат буюртмаси ва табақалашган тўлов-контракт тизимига ўтказиш зарурлиги таъкидланди.

    Олий таълим муассасаларининг халқаро нуфузини ошириш, педагог кадрларнинг илмий-педагогик фаолиятини муносиб рағбатлантириш мақсадида марказлашган молиялаштиришдан ўз-ўзини молиялаштириш ва иқтисодий мустақил тизимга ўтиш вазифаси қўйилди.

    Ректорлар ва проректорларни тайинлашни соддалаштириш, профессор-ўқитувчилар фаолиятини доимий баҳолаш, манзилли рағбатлантириш, масъулият ва жавобгарлигини ошириш тизимини яратиш лозимлиги қайд этилди.

    Ўзбекистон ректорлар кенгаши фаолиятини ҳам тубдан такомиллаштириш вақти келгани таъкидланди. Ректорлар малакасини баҳолаш, бунда уларнинг маънавий-маърифий ва илмий салоҳиятига алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги қайд этилди.

    Шавкат Мирзиёев таълимдаги энг асосий вазифа талабалар билимини баҳолаш, ўқув дастурлари ҳамда мавжуд таълим-тарбия тизимини такомиллаштиришдан иборат эканини таъкидлади.

    Хорижда таҳсил олаётган ёшларнинг Ўзбекистонга қайтиб келишига шароит яратиш мақсадида хорижий олий таълим муассасалари дипломларини тан олиш ва нострификация қилиш тартибини янада соддалаштириш, олий таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш ва аккредитациялаш жараёнини такомиллаштиришга қаратилган ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлаш вазифаси юклатилди.

    Йиғилишда Ўзбекистон—Россия таълим форуми натижаларига ҳам эътибор қаратилди.

    Маълумки, ушбу форум якунида россиялик ҳамкорлар билан таълим ва илмий фаолиятга оид 114 та шартнома ва битимлар имзоланган. Жумладан, Ўзбекистонда Россиянинг 6 та нуфузли олий таълим муассасаси филиали ва 2 та факультет очилиши, 52 та қўшма таълим дастури жорий этилиши назарда тутилган. Ҳар бир келишув бўйича «йўл харита»лари ишлаб чиқилган.

    Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда мазкур «йўл харита»ларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берилди. Ҳар бир филиал, факультет ва қўшма дастурлар бўйича тегишли ҳуқуқий ҳужжатларни сифатли ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалий ижросини таъминлаш зарурлиги таъкидланди.

    Ташкил этилаётган ушбу факультетларни филиалга айлантириш чораларини кўриш истиқболдаги вазифалардир.

    Йиғилишда илм-фанни ривожлантиришга қаратилган келишувлар асосида профессор-ўқитувчиларнинг илмий-педагогик салоҳиятини мустаҳкамлаш, малакасини ошириш, олий таълим тизимига илмий-технологик ишланмалар ва ахборот технологияларини кенг жорий этиш бўйича топшириқлар берилди.

    Президентимиз келаси йил Россияда ўтадиган навбатдаги форумга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида ҳозирдан аниқ режалар белгилаб олиш зарурлигини таъкидлади.

    25.10.2018, 09:20   Изоҳ (0)   26168
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Муфтий Усмонхон Алимов жаҳоннинг энг нуфузли 500 мусулмони рўйхатидан ўрин олди

    25.10.2018, 08:36

    Фарғонада яна битта цемент завод ишга тушади

    25.10.2018, 08:17

    Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик ҳайдовчилик гувоҳномалари олиб қўйилмайдиган бўлди

    25.10.2018, 08:15

    Ўзбекистонда хусусий тадбиркорларга яна бир неча фаолият турлари билан шуғулланиш ман этилди

    25.10.2018, 08:00

    GM Uzbekistan дарҳол олиб кетиш учун 398 дона автомобиль таклиф қилмоқда

    24.10.2018, 23:15

    «Ташаббус — 2018» кўрик-танловининг Қашқадарё вилояти босқичи якунланди

    24.10.2018, 22:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Индонезия Ғазо жабрдийдалари учун кимсасиз оролда шифохона очади

    Дунё | 9 август, 21:55

    “Қўшма Штатлар Фаластин давлатини тан олиш ниятида эмас” — АҚШ вице-президенти

    Дунё | 9 август, 21:25

    Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти ва халқини тарихий воқеа билан қутлади

    Ўзбекистон | 9 август, 20:59

    Макияжда ёшни катта кўрсатадиган 3 та кенг тарқалган хато

    Гўзаллик | 9 август, 20:55

    Шиппакда машина ҳайдаш учун 300 евро, пляжда сигарет чекканлик учун 90 евро жарима — Европа давлатлари сайёҳлар учун кескин қоидалар жорий этди

    Дунё | 9 август, 20:15

    Дам олиш кунларига кинотавсия: 2000 йилларнинг энг яхши романтик комедиялари

    Кино | 9 август, 19:55

    Шавкат Мирзиёев қурувчиларни касб байрами билан табриклади

    Ўзбекистон | 9 август, 19:47

    “Энди президентликка номзодимни қўймайман” — Беларусь президенти

    Дунё | 9 август, 19:35

    “Барселона” Ферран Торрес учун келган иккита таклифни рад этди

    Спорт | 9 август, 19:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.