Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида гумонланувчи аёлни қип-яланғоч ечинишга мажбур қилган ва буни видеога туширган ички ишлар органи ходими билан боғлик можародан кўпчиликнинг хабари бор. Сўнгги маълумотларга кўра, ушбу ечинтирилган аёл ўғли билан биргаликда ўғирлик билан қўлга тушган. Бу ҳақида «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев хабар бермоқда.

Фото: «Darakchi.uz»

Айни пайтда ушбу аёлнинг жиноят иши Оқдарё туман ИИБ томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, ўғирлик Каттақўрғонда бўлган. У ердаги ИИБ билан бўлган ҳолат сабаб тергов иши Оқдарё туман ИИБ томонидан олиб борилмоқда.

Аёлнинг жиноят ишига униинг ўғли қайдаражада алоқадорлиги ҳозирча номаълум.

«Дарё» мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБнинг расмий баёнотини кутиб қолади.