Жорий йилнинг 22 октябрь куни соат 12:00 ларда Жондор тумани Газли ҳудудидан ўтувчи А-380 автомобиль йўлининг 333 км да ҳаракатланиб кетаётган Lacetti русумли, d/r 90 L 998 NA автомобиль бошқарувни йўқотиб, шу йўналишда ҳаракатланиб кетаётган Isuzi русумли d/r 90 N 209 LA юк машинасининг орқа томонига келиб урган. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Тўқнашув натижасида Lacetti автомобилида ёнғин чиқиб, машина ичидаги 4 нафар фуқаро вафот этган.
Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)