АҚШда Майкл тўфони оқибатида камида 36 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда 20 октябрь, шанба куни CNN хабар берди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Энг кўп қурбонлар Флорида штатида қайд этилган.
«Маҳаллий тиббий эксперт Бэй округида аёл киши ҳалок бўлганлигини тасдиқлагандан сўнг қурбонлар сони ошган. Флорида штатида ҳалок бўлганлар сони 26 кишига етган», — дейилади хабарда.
Яна ўн киши Шимолий Каролина, Жоржия ва Виржиния штатларида ҳалок бўлган.
Табиий офат 4 мингдан ортиқ уйни тўлиқ вайрон қилган. Яна 15 мингта бинога зарар етган. Қутқарувчилар 16 мингдан ортиқ одамни эвакуация қилган.
Изоҳ (0)