Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети А.С. Пушкин номидаги Ленинград Давлат университети билан ўзаро келишув шартномасини имзолади. Бу ҳақда «Дарё»га университет вакиллари маълум қилди.
Мамлакатда бўлиб ўтаётган «Россия – Ўзбекистон» таълим форуми доирасида имзоланган ушбу келишувда кадрлар алмашинуви, университетнинг филиаллари, қўшма факультетлар ташкил этилиши ва илмий ишлар бўйича ҳамкорлик кўзда тутилган бўлиб, ҳар икки университет ҳам бу келишувдан катта натижалар кутмоқда.
Изоҳ (0)