Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида «Ўзекспомарказ»да 18—20 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорлик I форуми ўтказилади, деб ёзади ЎзА.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

17 октябрь куни форум тафсилотларини тезкор ёритиш мақсадида «Ўзекспомарказ»да барча шароитга эга матбуот маркази иш бошлади.

Хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакилларига қулайлик яратиш мақсадида форумнинг асосий тадбирлари матбуот марказига тўғридан-тўғри трансляция қилинади. Бундан ташқари, марказ замонавий компьютерлар, принтерлар ва бошқа кўп функцияли қурилмалар билан жиҳозланган. Юқори тезликдаги Wi-Fi ва симли узатиш орқали Интернет тармоғига уланиш имконияти мавжуд. Матбуот маркази ҳудудида мобил алоқа операторлари карталари сотуви ва хизмат кўрсатиш ҳудудлари ташкил этилди.

Матбуот марказида журналистларга ёрдам кўрсатиш учун ахборот марказлари фаолияти йўлга қўйилди, шунингдек, махсус телеграм боти ва гуруҳлари ишга туширилди. Тадбирлар давомида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга махсус рақамларга қўнғироқ қилиб, жавоб олиши мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонлик олимлар онкологик касалликларни 99 фоизгача даволайдиган дори ишлаб чиқарди
Дунё
Туркияда эркак ўзи билан бирга яшаган ўзбекистонлик аёлни тош билан ўлдириб, жасадини бўлаклаб, музлаткичда сақлагани аниқланди (видео)
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда электромобиллар сотуви рекорд даражага етди